Арнасой тумани сектор раҳбарлари томонидан миграциядаги ёшларнинг муаммо ва таклифлари ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Ушбу онлайн мулоқотда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда Россия, Польша каби давлатлатларда ишлаш учун кетган 25 нафар ёшлар иштирок этди.
Мулоқот давомида 21 нафар ёшлар бугунги кунда хорижий давлатда бўлиб турган вақтида ва хонадонида муаммоси йўқлигини, ойлик маоши етарли эканлигини билдирган бўлса 4 тасида муаммо борлиги қайтд этилди.
Шунингдек, онлайн очиқ мулоқотда давомида миграциядаги ёшлар томонидан паррандачилик билан шуғулланиши учун кредит ажратилишида кўмаклашиш, бандлик, тадбиркорлик қилиш ва кредит ажратиш борасида мурожаатлари тингланди.
Мазкур онлайн мулоқотда кўтарилган масалаларнинг 4 таси муддат талаб этганлиги боси “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати