Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларнинг хақли норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни тез орада ҳал қилиш бўйича Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди “Дўстлик” ва “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр қабулларда қилинган мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.
Жумладан, тумандаги 1-сектор ҳудуди Гулбаҳор маҳалласида аҳоли томонидан ўз томорқа экин майдонлари суғориш учун мурожаатлар келиб тушган эди.
Бугун ушбу мурожаатлар ўз ечимини топиб, маҳалладаги М.Авезов, Нурли диёр, Оқ тепа кўчаларида яшовчи хонадонларининг томорқа экин майдонларини оқар сув билан суғориш учун 100 та оқар сув тармоқлари ўрнатилмоқда.
Эндиликда ушбу маҳаллада яшовчи 150 га яқин аҳоли хонадонлари оқар сув келиши натижасида томорқадан самарали фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати