Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг эллик еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши регламентининг 12-моддасига мувофиқ
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида.
- “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда маъсулларнинг фаолиятига баҳо бериш, шунингдек, маҳалла уюшмаси раисининг маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида маҳалла уюшмаси раиси Х.Бердиевнинг ҳисоботи.
- Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси ва Сенатининг “Республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада маҳаллий Кенгашлар томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўгрисида”ги 2023-йил 13-декабрдаги 3787-ИВ/КҚ-642-ИВ-сонли қарори ижроси тўғрисида.(Маъсуллар туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи И.Сафаров, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғиги ўринбосари Д.Холиқулов, кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи Б.Абдураҳимов, туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси М.Собиров).