Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-майдаги ПҚ-146-сон қарори ижроси юзасидан маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллаларни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш борасида матбуот анжумани ўтказилди.
Жумладан ушбу матбуот анжуманида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ҳамда таклифларни эшитиш, фермер хўжаликлар томонидан етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларни экспортга йўналтириш борасида
Арнасой туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар саноат ва савдо бўлими бошлиғи Эсонбой Яхшибоев сўз олди.
Учрашувда юртимизда етиштирилаётган мевалар ва сабзавотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш кўлами йил сайин ошиб бораётганлиги қайт этиб ўтилди.
Тадбирда экспорт қилиш жараёнидаги асосий тамойиллар, экспортни молиялаштиришнинг афзалликлари ва такомиллаштиришнинг янги усуллари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув якуни матбуот анжуманига келган иштирокчиларни қизиқтирган саволларига малакали мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати