Бугунги кунда Айдар-Арнасой кўлига маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг қизиқиши тобора ортиб бормоқда.
Шу боис, Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 04/1-2122-сон топшириғига асосан Тошкент шаҳар ҳокими ва салоҳиятли тадбиркорлар Арнасой тумани Айдар Арнасой кўлига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Айдар Арнасой кўл бўйи соҳилида замонавий кемпинглар, сайёҳларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ўтов-меҳмонхоналари ва хостеллар, сув транспорт хизматлари, савдо-дўконлари, спорт майдонлари, болалар учун ўйингоҳларни ишга тушириш борасида лойиҳалар борасида ҳамкорлик йўлга қўйиш таклифлари илгари сурилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати