Хабарингиз бор Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги салоҳиятли тадбиркорлар билан учрашиб туманда тадбиркорлик қилишга таклиф қилган эди.
????Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги 04/1-2122-сон топшириғига асосан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ўринбосари Хусаинов Сарварбек Эрназарович бошчилигида 20 та салоҳиятли тадбиркорлар Арнасой туманига ташриф буюрди.
????Ташриф давомида бир гуруҳ тадбиркорлардан иборат делегация туманга инвестиция киритиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд корхоналар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида "Arnasoy Hotel", "Arnasoy Gold Tex" МЧЖ "Domboq jo‘jalar" МЧЖ, “CHELEBI TEXTILE" МЧЖ, "Сангзор" чорвачилик фермер хўжалиги, Црем каби объектлари билан танишиб, ҳамкорлик йўлга қўйиш таклифлари илгари сурилди.
Делегация ташрифи давомида туризм ривожлантириш борасида Айдар-Арнасой кўлида ҳам бўлишди.
Мазкур кўлнинг соҳил бўйида бўлган учрашувда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани тадбиркорлари томонидан кўлнинг туризмга мўлжалланганлиги уни ривожлантириш борасида ўз таклифлари орқали фикр мулоҳазалари билдириб ўтишди.
Бунда Арнасой кўли соҳилида замонавий кемпинглар, сайёҳларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ўтов-меҳмонхоналари ва хостеллар, сув транспорт хизматлари, савдо-дўконлари, спорт майдонлари, болалар учун ўйингоҳлари ҳамда туризм йўналишда барча объектлар яратилса туманинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муҳим омил бўлиши кўзда тутилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати