Ўзбекистонда энг саноатлашган ҳудудлардан бири Тошкент шаҳри бўлиб, у ерда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони бўйича 11864 тани ташкил қилади. Шу боис Жиззах вилоят ва туман ҳокимлари ўз худудларида санаотни ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрининг йирик ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.
Жумладан Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ҳам Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги тадбиркорлар билан учрашди ва энг йирик ишлаб чиқариш корхоналарни ҳам кўздан кечирди. Мазкур учрашув давомида енгил саноат ва оғир саноат тармоқларидан бири машинасозилик, кимиё саноатларида бўлди. Бундан кўзланган мақсад ушбу ҳудуд тадбиркорлари орқали туманда ишлаб чиқариш корхоналарини кенгайтириш ва саноатлаштириш кўзда тутилган.
— Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида энг чекка Арнасой туманида ҳам ишлаб чиқариш саноатларини кўламли йўлга қўйиш орқали аҳоли бандли таъминланади, - дейди Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов. Туманни санаоатлашган шаҳарга айлантирсак, иқтисодий кўрсатгичлар ҳам ўсиб аҳоли фаровон турмуш кечиради.
Албатта, бугун барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад — аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, улар учун муносиб бўлган яшаш шароитларини яратиб беришдир.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати