Арнасой туманидаги марказий деҳқон бозори бир неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги боис, кўплаб тадбиркорлар бозор ҳудудининг ташқарисида савдо-сотиқ қилиш учун жойлашиб олишган.
Бу ҳолат йўл йўлакай машиналар тарбандлиги, гигиена қоидаларига жавоб бермаслиги ҳамда “Арнасой бозори йўқ” деган кенг жамоатчилик фикрлари ҳам аҳоли орасида тарқалиб кетишига сабаб бўлмоқда эди.
Мазкур ҳолатни тўғри англаган Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов туманда инвеститциялар муҳитини яхшилаш билан бир қаторда, қаровсиз ҳолатга келиб қолган деҳқон бозорни ишга туширишни бошлади.
Ҳозирда деҳқон бозорининг лойиҳа сметалари қилиниб, бозор ичидаги дўконлар, расталар, чиқиндихона, замонавий ҳожатхоналарни қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати