Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 22 декабр куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши давомида берилган вазифалар ижроси юзасидан “Маърифатли маҳалла” кўрик танловини ўтказиш белгиланган.
Шу боис, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Арнасой туман бўлими ҳамкорлигида “Маърифатли маҳалла” кўрик танлови туман босқичи ўтказилди.
Жумладан танловнинг туман босқичида 1-ўринни Бобур МФЙ, 2-ўрин Ғ.Ғулом МФЙ ҳамда 3-ўрин Тинчлик маҳалла фуқаролари йиғинига насиб қилди.
Арнасой тумани ҳокими, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Одил Мусанов мазкур танловда ғолиб бўлганларни фахрий ёрлиқ, китоблар жамланмалари ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирлади.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати