Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг юксак фазилатлардан биридир.
Бугун яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан Арнасой тумани ҳокими бошчилиги Республика ишчи гуруҳ вакиллари ва сектор раҳбарлари маҳалла раислари ҳамда маҳалладаги саҳоватпеша, ҳомийлар кўмагида туманда яшовчи эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари ва пул маблағлари тарқатилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати