Жиззах вилоят ва туман ҳокимларидан ташкил топган делегация Хитой Халқ Республикасига саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳам яқиндан танишди.
Ташриф давомида делегация Хитой Халқ Республикасининг Xianxi Zhichen Co.Ltd автомашина эхтиет кисмлари (колодка) заводи, Xianghe Haichao Equipment Co.Ltd автомашиналарнинг рамаларини ишлаб чикариш заводи, Xin Hen Chang Co.Ltd товук ва тухум етиштириш заводларини кўздан кечирди.
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ташриф давомида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги инновациявий янгиликларни туманда жорий қилиш бўйича режаларни белгилаб олди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати