Жиззах вилоятида инвестициялар кўламини кенгайтириш мақсадида куни кеча Жиззах вилоят ва туман ҳокимларидан ташкил топган делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди.
Ташриф аввалида делегация Хитойнинг Хебей провинциясидаги Xi Lin Men Co.Ltd фурнитура ишлаб чикариш заводи, Zhong Wang Group Co.Ltd мебел ишлаб чиқариш учун дробилка заводи ва савдо марказларида бўлди.
Ушбу заводда хўжалик моллари, мебель, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди.
Шунингдек, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ҳам туманга инвестиция салоҳиятини ошириш мақсадида Xi Lin Men Co.Ltd фурнитура ишлаб чикариш ва Zhong Wang Group Co.Ltd мебел ишлаб чиқариш учун дробилка заводлари ҳамда уларга кетадиган хом ашёни кўздан кечирди.
Кун охирига келиб Жиззах вилоят ҳокими бошчилигида делегация Хитойнинг Хебей провинциясидаги корхона раҳбарлари билан B2B ва B2G учрашувлари ҳам ташкил қилинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати