Арнасой туман Ахборот кутубхона марказиАрнасой туман ИИБ пробация гуруҳи билан ҳамкорликда илгари билиб-билмай адашиб жиноят йўлига кириб қолган, тўғри йўлдан адашиб ҳуқуқбузарлик содир этган судланганлар, ҳозирда очиқ тарзда жазо ўтаётган маҳкумлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида иштирокчиларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар мисоллар асосида тушунтириб берилди.
Шунингдек, давра суҳбатида маънавият енгилмас куч экани, муҳтарам Президентимиз томонидан маънавият-маърифатни юксалтириш борасида берилаётган эътибор ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари кутубхонадаги бадиий ва илмий адабиётлар билан ҳам таништирилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати