Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ва Гулбаҳор маҳалла фаоллари билан биргаликда тумандаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси ва мактабидаги қозонхона, иситиш тизмилари кўздан кечирди.
Шунингдек ўрганиш давомида давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари учун талаб этиладиган кўмир ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминланиши, келгусида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш борасида тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати