Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Зарафшон МФЙдаги “Улмон ота” деҳқон бозорини кўздан кечирди.
Шунингдек, сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, маҳсулотларнинг нарх-навоси ҳамда бозордаги қулайликлар ҳақида уларнинг фикрлари билан қизиқди.
Айрим тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб чиқиб, қонуний ечимини топиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
“Улмон оти” деҳқон бозорида чорва молларини сотишни ҳам йўлга қўйиш, усти ёпиқ савдо расталарини қуриш ҳамда сотувчи ва харидорлар учун шароитлар яратиш мақсадида бозорни тартибга келтириш масалалари режалаштирилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати