Шу кунларда қишлоқ хўжалигида муҳим агротехник тадбирлар - биринчи ва иккинчи культивация, чизеллаш амалга оширилмоқда.
Арнасой туманидаги Оқбулоқ ва Форғона СИУларида 2024 йил пахта ҳосили учун экилган пахта майдонларида об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб амалга оширилиши лозим бўлган семинар тадбирлари ўтказилди.
Мазкур семинар тадбирларида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Ашурматов, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигида қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳодимлари ўртасида пахта майдонларига самарали ишлов беришда аввало чуқур юмшатиш ва гектарига 400 килограм менирал ўғитлар билан озиқлантириш бўйича амалий тавсилар берилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати