Аҳолининг эртанги кунга ишончи ортиши ва бугундан розилик ҳисси билан яшашини таъминлашда мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда юзма-юз мулоқотларнинг самараси бўлакча.
Арнасой тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Жумладан, тумандаги Дўстлик ва Зарафшон маҳаллаларида Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси Лазизбек Обидов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари борасида 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва қабул давомида хуқуқий тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш жоиз, фуқаронинг мурожаат ортидаги ташвишини чуқур ўрганиш, ечимини топиш суд идораларига халқнинг ишончини ҳам белгилайди. Шунингдек, у жамиятда адолат барқарорлигининг гарови ҳамдир.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати