Арнасойлик ёшлар спортнинг ИТКФ тури бўйича Ўзбекистон кубогида фахрли ўринларни қўлга киритди.
2024 йил 18-19 май кунлари Самарқанд вилоятида спортнинг каратэ ИТКФ туридан Ўзбекистон кубоги мусобоқаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобоқада Арнасой тумани спортчи ёшлари ҳам муносиб қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.
Ражабова Бинафша 2010 йиллар ўртасида якка ката ва кумите бахсида фахрли 1-ўрин, жамоавий ката бахсида фахрли 1-ўрин;
Ширинова Дилнура 2008 йиллар ўртасида якка ката ва кумите бахсида фахрли 1-ўрин, жамоавий ката бахсида фахрли 1-ўрин;
Асқарова Шохиста 2007 йиллар ўртасида якка ката ва кумите бахсида фахрли 1-ўрин, жамоавий ката бахсида фахрли 1-ўрин;
Шавкатова Дияна 2009 йиллар ўртасида якка ката ва кумите бахсида фахрли 3-ўрин;
Сапаралиева Гавҳар 2006-2005-2004 йиллар Якка ката бахсида 1-ўрин, кумитэ бахсида 3-ўрин;
Махамматова Фарина 2015 йил ёшлар кумитэ бахсида 1-ўрин, ката бахсида 2-ўрин;
Йулдошов Сардор 2009 йил ёшлар ўртасида фукога йуналишда фахрли 3-ўринларни қўлга киритишди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати