Бугун Арнасой туман 2-сектор ҳудудига қарашли Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди.
Номзодларнинг дастурлари эшитилди ҳамда фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда сайлов жараёни бўлиб ўтди.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги Зарафшон маҳалласида бўлиб ўтган сайловда кўрсатилган уч нафар номзодлардан Маматкаримов Диёрбек Ғуломович 50% дан кўп овоз тўплаганлиги сабабли Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғини раиси этиб сайланди.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати