Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида 1-сектор ҳудуди Гулбаҳор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва ташкилоти раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда давомида Гулбаҳор маҳалладаги А.Форобий кўчасидаги 500 метр масофада латокларни алмаштириш, субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш, ички йўлакларни сифатли қилиб таъмирлаш ишлари, электр таянч устунларини алмаштириш, оқава сув олиб келиш, ичимлик суви, электр энергияси каби 10 дан ортиқ масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.
Оммавий сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар ижросини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати