Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар билим юртлари асосан меҳнат бозорига номига малакаси паст иккинчи даражали ишчи кадрларни тайёрлар эди. Уларни ишлаб чиқаришда юқори малакали қилиб «етиштириш» учун кўп вақт ва маблағ талаб этиларди.
Паст сифатли мутахассисларни тайёрлаш, айрим истиснолар билан олий таълимга ҳам хос эди. Бунинг сабаби кўп даражада:
Мутахассисларни оммавий чиқариш, республика иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг асоссиз эҳтиёжлари, бу ҳол сохта лавозимлар номенкулатураси ортишига олиб келди. Бу омил олий маълумотлининг нуфузи ва унинг сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талаб пасайишини келтириб чиқарди:
Олий маълумотли мутахассислар меҳнати натижалари ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан қадрсизланиши. Янги техника ва технологияни яратадиган мутахассис ўзининг ижод натижаларини рўёбга чиқарадиганлардан кам маош оларди. Айни маҳалда юқорида малакалимутахассисларнинг кўпчилиги ўрта бўғин мутахассисларига хос касбий вазифаларни бажаришар эди.
Мутахассислар тайёрлаш ва улардан фойдаланишда рақобатчилик шароити йўқлиги, бу ҳол уларнинг таълим сифатига қўйиладиган талаблар жиддий пасайишига олиб келади. Мазкур сабаблардан ташқари, тайёрлаш жараёнида сифатни яхшилаш кўзда тутилмаган, бир хил даражадаги қатъий чекланган олий таълим тизими ҳам мутахассислар тайёрлаш тизимининг пасайишига олиб келди. Одатда қанча қабул қилинган бўлса, шунча мутахассис чиқариларди (озгина сараланиш бундан мустасно) тўғрироғи шунча олий маълумот тўғрисидаги диплом берилар эди. Бунда одатда рақобардош потенциал мутахассислар барча битирувчиларнинг 7-12% дан ошмасди.
Хўш, бу борада малакали мутахассис тайёрлаш учун нима қилиш керак? Мутахассис тайёрлашда юзага келган муаммолар, хусусан, таълимни қандай ислоҳ қилиш керак деган кечиктириб бўлмас ва ўз ўрнида мамлакат тараққиёти учун ўзига хос «донор» вазифасини бажарадиган олий таълимни ва унинг таркибий қисми бўлган профессионал таълимни ривожлантириш учун даставвал қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак деган мавҳум ва айни пайтда ҳақиқий савол кўз олдимизга келади. Жаҳон меҳнат бозорида мутахассисларнинг 60-65% ни ўрта маълумотли мутахассислар ташкил қилишни ҳисобга олсак, бу борада албатта бизнинг давлатимиз учун муҳим бўлган “профессионал таълим” ни ислоҳ қилиш ҳар қачонгидан долзарб масала бўлиб турубди.
Айни чўғда олий маълумотли ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни ўз касби ва лавозими бўйича қайта тайёрлашни ёки уларни малакасини оширишни ҳам унутмаслик лозим. Бу борада бугунги кунда профессионал таълим тизимида мутахассисларни (олий ва ўрта махсус) малакасини анъанавий ва ноанъанавий усулда малака оширишга жалб қилиш, шунингдек, 2020 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида” ги Қонунда таъкидлаб ўтилганидек, таълим олишни (олий таълим, ўрта махсус таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш) масофадан туриб (онлайн) олишни ҳам белгилаб берувчи нормаларни қабул қилиниши таълим берувчилар олдига янада улкан масъулият юкламоқда.
Биз, фикр юритаётган масала бу – касб-ҳунар мактабларида қисқа муддатли курсларни жалб қилиш борасидаги фикр-мулоҳазаларимизни яна илмий ва назарий жиҳатдан таҳлил қилишга ундайди. Жаҳонда бугун “умри давомида таълим олиш”, “ҳаёт давомида касб ўрганиш” моделлар ишлаб чиқилиб амалиётга киритилган, хусусан, таълим муассасаларида катталар таълими ҳам йўлга қўйилган. Ҳатто шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики ёши 40-50 га кирганлар балки ундан ҳам катта ёшдагилар бугун ўз интелектини бойитиш устида ишламоқда. Ҳунар, касб ва билим олмоқда. Пировардида касб-ҳунар мактабларида ҳам ёши катталар учун қисқа муддатли касб ва ҳунар ўргатадиган тармоқларни ташкил қилиш (пуллик асосида) ва борада касб-ҳунар мактаблари ўз жамғармаси учун маблағ тўплаш имконияти берилса таълим соҳалари ўртасида ўзига хос рақобат муҳити шаклланган бўлар эди. Ўзингиз ўйланг, 35-40-ёшлар оралиғида фуқаро “темир пайвандлаш”, «темирчилик», «кулолчилик» ва бошқа шу каби ҳунарларни ўрганмоқчи, бунинг учун унга назарий ва амалий билимларни муштарак қилиб берадиган даргоҳ керак. Албатта касб-ҳунар мактаблари бу борада “қисқа муддатли курслар” ни ташкил қилиш, ўқитиш давомийлиги 8 ҳафтадан 14 ҳафтагача оралиқда ташкил қилиб, самарадорлиги аниқ натижаларга етаклайдиган бўлиши лозим.
Албатта бу ишларни амалга оширишда касб-ҳунар мактаб раҳбаридан улкан илмий ва назарий билим ва қобилият талаб этилади. Раҳбар бу - менежмент бўлиши керак. Раҳбар бу – ўқувчилар ва касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган фуқаролар учун таълимнинг улкан «драйвери» бўлиши лозим. Менежмент нима ўзи?Келинг бироз шу ҳақда фикр юритайлик. Айни чоғда менежментнинг вазифасига қуйидагилар киради. Булар:
Жаҳоннинг ривожланган давлатлари АҚШ, Германия, Япония, Франция ва бошқа ривожланган мамлакатлар тажрибаси барча даражалардаги кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобардошлигига:
-таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг жипс алоқаси:
-таълим ташкилотлари типларининг ва фан, техника ва технология ҳамда иқтисодиётнинг энг сўнгги ютуқлари асосида ишлаб чиқилган касб-ҳунар таълими дастурларининг хилма-хиллиги:
-касб-ҳунар таълими тизимини иқтисодиётнинг устувор ҳамда даромад келтирадиган тармоғига айлантириш:
-таълим ташкилотларини замонавий ўқув-услубий адабиётлар ҳамда моддий- техника базаси билан таъминлаш:
-касб-ҳунар таълими тизимига юқори малакали ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб қилиш:
-таълим жараёнини компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш:
-кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва баҳолашнинг объектив тизимини қўллаш:
-ақл-идрокнинф ривожланиш, ўлчаниши ва баҳоланиши, қобилиятлар ва шахсий фазилатлар муаммоси бўйича психологик-педагогик тадқиқотларни бажариш:
-ўқитувчиларнинг моддий ва ижтимоий жиҳатдан юқори даражада ҳимояланганлиги туфайли таъминланади.
Барча даражадаги рақобардош кадрлар тайёрлаш стратегияси негизида уларни тайёрлаш сифатини уч асосий босқичда таъминлашга мажмуавий ёндашув ётади.
Ҳар қайси соҳани самарали идора этиш, авваломбор бошқариш тамойил ва мезонлари, усул ва услубларининг илмий асослангани, қай даражада такомиллашгани билан белгиланади. Шу боис уларнинг ҳар бирини тавсифлаш, моҳиятини ифодалашга эҳтиёж туғилади.
Тамойил – бирор бир соҳада, жумладан, таълим соҳасида илмий-амалий жиҳатдан асосланган хулосалар, эришилҳан натижалар.
Бошқариш усули – бошқариш субъектининг (бизнинг ҳолатимизда бу – асб-ҳунар таълими бошқаруви, муассаса раҳбарияти ва h.k) таъсир этиш усул ҳамда воситалар мажмуи.
Бошқаришнинг психологик услублари – бу шахснинг мустаҳкам психологик хислатлари – диққат, идрок, тафаккур, сезги, онг орқали бошқариш услублар мажмуи.
Бу тушунчалар ўзаро бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлиб, буларнинг барча кишилар ўртасидаги муносабатларда кузатилади. Бугунги кунда жамият ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан, бошқариш жараёнида замонавий-ахборот коммуникация ва инновация технологиялари тадбиқ этилиб, улага таянган ёндашувлар қарор топмоқда. Бошқариш усулининг энг муҳим белгиларидан бири унинг илмий ёндашувга таянишида намоён бўлади. Зеро, бугун бошқарув жараёнини илмий асосда ташкил этмасдан, унинг изчиллиги ва самарадорлигини тасаввур этиб бўлмайди.
Албатта, раҳбар шахс муайян соҳани корхона ёки таълим муассасини самарали бошқариши учун аввало, етарли малака ва билим, раҳбарлик салоҳияти, кўплаб маънавий-ахлоқий хислат ва фазилатлар соҳиби бўлиши даркор. Таълим соҳаси, жумладан, профессионал таълим муассасаларини бошқариш ҳам бундан истисно эмас.
Ушбу таълим муассасалардаги бошқарув фаолиятида назарий билим ва амалий тажриба ва кўникмаларни ўзаро уйғун ҳолда қўллаш таълим-таълим билан боғлиқ масалаларни талаб даражасида ҳал этиш, бу жараёнда фойдаланиладиган усул ва услубларни узлуксиз такомиллаштириб бориш, умуман олганда, профессионал таълим тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Шу маънода, кадрларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш баробарида уларнинг раҳбарлик салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Масаланинг ана шу жиҳатига эътибор қаратиб, биринчи Президент I.Karimov “Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик” асарида: “Кадрлар танлашда – ватанпарварлик, халқпарварлик туйғуси бугун жуда катта аҳамиятга эгадир”, деб таъкидлайди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, касб-ҳунар мактаб директорлари ўз таълим муассасаларида давлат буюртмасидан ташқари жамият буюртмасини бажариш лозим. Буни биз юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, “қисқа муддатли курслар” да касб ва ҳунарнинг турларини ўрганса мақсадга мувофиқ бўлади. Жамият тараққий этиш учун албатта инсон бирон бир касб ёки ҳунарни эгалламоғи лозим бўлади.
Бу борада касб-ҳунар мактаблари ўқувчи ва фуқаролар учун таълимнинг “локомотивиʼ бўлиб хизмат қилади.
Раъно ТЎРАБОЕВА
Жиззах вилояти Арнасой туман
касб-ҳунар мактаби директори