Жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Арнасой тумани Кутубхона марказида китобхонлик тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ўқувчи ёшлар кутубхонада китобхонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Китоб ҳаёт йўлимизни ёритиб турувчи маёқдир. У инсонга улкан маънавий озуқа бериб, қалбини эзгуликларга ошно этади. Яхши китоб тафаккурга қанот, қалбга ёруғлик бағишлайди.
Ана шундай эзгу ғояларни ўзида англаган тадбир иштирокчилари буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи” эканлигига яна бир бор амин бўлишди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати