Арнасой тумани маҳаллаларида уюшмаган аҳоли ўртасида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” шиори остида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, оилавий ажримлар, эрта ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, ҳамда диний-маърифий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида О.Водий маҳалласи фаоллари, маҳаллий аҳоли, уюшмаган ёшлар иштирокида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда, оилада фарзандларни миллий қадриятларимизга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни зарарли иллатлар, ёд ғоялар таъсиридан муҳофаза қилиш, оилада ота-онанинг ўрни, ёшлар тарбиясида оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни жисмоний ҳамда ақлий фойдали меҳнатга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати