Юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ободонлаштириш, ишлари туфайли ҳар бир ҳудуд обод масканга айланиб бормоқда.
Шу боис, Арнасой туманида ҳам аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида "Олтин водий" маҳалласининг “Гулзор” кўчасидаги янги барпо этилган савдо дўконлари учун 200 метр масофадаги ички йўлларга тош – шағал аралашмаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада туман ҳокими Одил Мусанов тумандаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ички йўллар таъмирланишига катта эътибор қаратмоқда.
Боиси йўллар равон бўлса аҳоли турмуши фаровонлашиб, иқтисодий тараққиёти ривожланишига эришилади.
Бу каби ишлар туман ҳудудида давом эттирилмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати