Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов тумандаги барча маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, “Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш”, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини самарали йўлга қўйиш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлашда тадбиркорликка кенг йўл очиш, иссиқхоналарни ташкил этиш, ер ажратиш ҳамда маҳалла ободлиги борасида маҳалла еттилиги ва нуронийлар билан учрашди.
Жумладан, туман ҳокими Дўстлик ва Гулбаҳор маҳаллаларида ҳам нуронийлар ва маҳалла еттилиги билан яқиндан танишди.
Мазкур учрашувда ҳам аввало маҳалла ободлиги йўли йўлида тўхталиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишларини жадаллаштириш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш ишларини самарали йўлга қўйиш борасида биргаликда ҳаракат қилишлигини қайт этиб ўтди.
Тадбир давомида маҳалла нуронийлари халқимизга тинчлик-осойишталик, миришкор деҳқонларимиз томонидан баҳорги экилаётган экинларига барака тилаб дуолар қилинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати