Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш борасида жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман ИИБ ҳамкоролигида Арнасой тумани Янгибўстон маҳалласидаги 2,14-сонли умумтаълим мактабларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, «Халқ ва армия — бир тану, бир жондир!» деган эзгу ғоя асосида ёшлар тарбиясига эътибор қаратилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати