Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Гулбаҳор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда давомида шағаллаштириш, ичимлик суви тармоғини тортиш, фуқароликни олиш, алиментни ундириш, моддий ёрдам, даволаниш, уйни том қисмини таъмирлаш, электр энергияси, маиший газ баллонлар билан таъминлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш билан боғлик 22 та масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.
Қабулда 5 та мурожаатлар жойида ҳал этилиб, 2 тасига хуқуқий тушинтириш ва 15 та мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати