2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсионерлар Тошкент метрополитенидан тўлиқ бепул фойдаланиши йўлга қўйилди
✅ Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-мартдаги ПҚ-94-сон қарорида белгиланди. (https://lex.uz/docs/6407934)
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги 128-сон қарорига кўра пенсионерларга метрополитендан махсус бир марталик бепул жетондан фойдаланган ҳолда сутканинг соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда фойдаланиш ҳуқуқи берилган эди.
✅ Бу имтиёздан фақат Тошкент шаҳрида доимий истиқомат қилувчи пенсионерлар эмас балки, Тошкент шаҳрида меҳмон бўлиб турган пенсионерлар ҳам фойдаланиш ҳуқуқига эга.
✅ Бунда пенсионерлар алоҳида ташкил этилган турникет ёки Пенсия жамғармаси томонидан берилган пенсия гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда метрополитендан бепул фойдаланишлари мумкин.
Арнасой тумани Пенсия жамғармаси