Арнасой тумани Гулбаҳор МФЙда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида уйма-уй юриш орқали барча оилаларда хонадон маданиятини юксалтириш, хонадонларни обод ҳамда кўркам қилиш, қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилди.
Жиззах вилояти Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулнора Нормуродова, Арнасой тумани ҳокими ўринбосари Гулзода Ҳайдарова ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Ибратли оила сифатида Илёсов Қамар ва Илёсова Эркахонларнинг хонадони аҳолига намуна сифатида кўрсатилди.
Мазкур хонадонда тандирхонанинг тўғри жойлаштирилганлиги, газ ва электр ускуналаридан тўғри фойдаланиш жараёнлари, молхона, товуқхона, қўйхона, қуёнхона кабиларнинг озода ва тўғри жойлаштирилганлиги эътибор қаратилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати