Арнасой туман электр тармоғи корхонаси томонидан 2023 йилда 14 дона трансформатор пунктлари, 38.5 км 10/0.4кВ ли ҳаво тармоғи мукаммал тамирланди. Бунда 76.1 км электр узатиш тармоқлари ва 38 та трансформатор пунктлари жорий тамирдан чиқарилди.
Жумладан, туманда 126 та трансформатор 0.4 кв ли электр тармоқ 93.394 км, 126.278 км СИП кабеллар тармоғи, 194.084 км 10 кв ли электр тармоқлари бўлса, электр тармоғини яхшилаш бўйича қўшимча 3 та трансформатор ва 1,5 тонна трансформатор мойи, 0.5 кг сим, 9 та темир бетон устунлар захира эҳтиёт қисмлар ташкил қилинган.
Арнасой туман 2023 йилда Ғ Ғулом МФЙда 47 трансформатор пунктини юкламасини камайтириш мақсадида қўшимча 1-дона 87 млн сўмлик, 160 кВа ли трансформатор пункти ўрнатилиб ахоли хонадонларининг электр таъминоти сифати яхшиланди.
Чўлқувар МФЙда ПҚ-146 сонли дастур бўйича 76 млн сўмлик, 1-дона 100 кВа ли трансформатор пункти, 36 млн сўмлик 30-дона 10/0.4 кВ ли хаво тармоғи учун темир бетон устунлар ўрнатилди.
Дўстлик МФЙда ПҚ-146 сонли дастур бойича 1 дона 87 млн сўмлик 160 кВа ли трансформатор пункти, 42 млн сўмлик 35-дона 0.4 кВ ли хаво тармоғи учун темир бетон устунлар ўрнатилди ва 136 млн сўмлик 3.4 км СИП2 ёпиқ кабеллар тортилиб кучланиш берилди ахоли хонадонлари электр таъминоти яхшиланди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати