Халқимиз орасида эътиборга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса атрофимиздаги қийинчилик ва синовли дамларни бошидан ўтказаётган инсонларга беғараз ёрдам қўлни чўзиш бу инсоний фазилатлардан биридир.
Арнасой туманида янги йил байрами арафасида эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.
Хусусан, Янги йил байрами арафасида Арнасой тумани ҳокими ташаббуси билан туман фермерлари ҳомийлиги асосида 100 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 650 минг сўмлик миқдорда байрам совғаси сифатида озиқ-овқад маҳсулотлари тарқатилди.
Туманда янги йил муносабати билан бу каби ишлар давом этмоқда
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати