Арнасой тумани Чинобод маҳалласидаги 12-сони умумтаълим мактабининг 1 – синфида саводхонлик байрами ўтказилди.
Беғубор болаликнинг энг ажойиб, эсда қоларли бу куни жажжи билимдонлар хотирасида ҳам унутилмас воқеа бўлиб қолди. Жажжи қолб соҳиблари ҳаётнинг илк китоби бўлган "Алифбе" китобини ўқиб тугатдилар. Барча билимларга, бошқа барча китобларга дебоча бўлган бу китоб тилсимларни очувчи калит бўлиб ҳисобланади.
Синф раҳбари Муҳайё Ғаниеванинг саъй-ҳаракатлари билан 29 нафар болажонларнинг қалбида ўқиш, уқишга бўлган меҳр янада ортган. Бу бугунги саводхонлик байрамида ҳам намоён бўлди.
Ўқувчиларнинг бийрон тилларидан шеър ва қўшиқлар жаранглади. Турли эртаклар асосида роллар ижро этишди. Жажжи қизалоқларнинг рақслари барчага хушнудлик бағишлади.
Тадбирда жам бўлган ота-оналар болажонларни саводли ва иқтидорли қилиб тарбиялаётган устозга миннатдорчилик билдиришди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати