Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Арнасой туман ҳокими томонидан Бахтли маҳалла аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда болалар қатнови учун транспорт, ички йўлларга асфалът ётқизиш, ичимлик суви қувурини ўраш, тунги чироқ ўрнатиш, бузилган кўприкни таъмирлаш, чиқиндиларни олиб чиқиш техникаси, тиббиёт билан боғлик 9 та масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда аҳоли мурожаатларининг ижроси назоратга олинди ва вақт талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати