Арнасой тумани Дўстлик маҳалла фуқаролари йиғинидаги 16-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Сайёр қабулда моддий ёрдам, электр энергиясида кучланиш пастлиги сабабли трансформатор қўйиш, суюлтирилган газ, умумтаълим масаласи каби 4 та масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда аҳоли мурожаатларининг ижроси назоратга олинди ва вақт талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати