Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Чинобод МФЙдаги 12-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович, 2-сектор раҳбари, туман Прокурори Хайрулла Газиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Сайёр қабул аввалида туман ҳокими Чинобод маҳалласида инфратузилмаларни яхшилаш борасида тўхталиб ўтди. Бу борада маҳалла аҳолси “Чинобод” МФЙнинг хизмат биносини реконструкция қилиш учун 808.7 млн. сўм, "Чинобод" МФЙга "ЛР-18-1" каналидан 2.5 км 150 мм ҳажмдаги полиэтилен қувур ва электр насос ёрдамида аҳолига оқар сув олиб келиш 500.0 млн, "Чинобод" МФЙ ҳудудида Улуғбек кўчаси 1,0 км узунликда иригатция тармоқлари қуриш учун 400 млн, 12-сонли мактаб жорий тамирлаш учун 200 млн сўм маблағ ажратилганлиги қайт этиб ўтилди.
Шунданг сўнг қабул жараёнида Чинобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан мактабгача таълим ташкилотини қуриш, электр энергияси узулишларни олдини олиш, темир бетон устунларини ўрнатиш, даволиш учун моддий ёрдам, иш ҳақи пулларини олиш каби масалалар бўйича 6 та мурожаатлари тингланди.
Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати