Халқ дардини тинглаш, муаммоларига ечим излашдан ҳеч чармайдиган, ўз вазифасини сидқидилдан бажаришда доимо шай бўлган Арнасой тумани 4-сектор раҳбари, туман Солиқ инспексияси бошлиғи Хусниддин Умуров Бўстон маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда давомида қатор мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилгани кўплаб масалаларни жойида ҳал қилиш билан бирга тизимли муаммоларни ҳам таҳлил қилиш, уларнинг ечимлари бўйича мақбул чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берди.
Жумладан, аввалги ўтган сайёр қабул жараёнида маҳалла биносида шахмат тўгарагини очиш бўйича таклиф тушган бўлиб шахмат доскаси етишмаётганлиги айтилган эди. Мазкур мурожаат ҳам бугунги сайёр қабулда ўз ечимини топди ва тўгарак учун 5 та шахмат доскалари берилди.
Сайёр қабулда аҳоли тамонидан билдирилган 5 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан тингланиб, назорат олинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати