Бугунги кунда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилганлиги ҳечкимга сир эмас.
Боиси жойларда бу каби сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Арнасой тумани 3-сектор ҳудуди Олтин водий МФЙдаги 1-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Рустам Умматқулов ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Қабул жараёнида Олтин водий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси томонидан завур устидан кўприк қуриш масаласи, 3 дона темир бетон устунларини ўрнатиш, табиий газ ўрнатиш, газ босимини ошириш каби 10 та мурожаатлар юзасидан 6 та масалалар тингланди.
Шунингдек, қабул давомида юртбошимиз томонидан халқ учун яратилаётган шарт-шароитлардан аҳоли миннатдорчилиги билдирилди.
Жумладан, қабул давомида келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида кенг жамоатчиликка тушинчалар берилди.
Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати