Маълумки, бугунги Энергетика тузилмаларининг ўн йиллар олдин қурилган ва ўн йиллар таъмирланмаган инфратузилма эскириб кетган. Буларнинг барини фаолияга келтириш, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳаларни амалга ошириш, қуёш панеллари ишлаб чиқаришни молиялаштириш, гидроэлектр станция қурилиши учун эса ўзига яраша маблағ талаб этади.
Бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган энергия учун тўловлар ўз вақтида тўлаб келинади. Тўлов интизоми бундан олти йиллар олдингига нисбатан тубдан ўзгарганлигини эътироф этиш лозим.
Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, энергия етказиб берувчи ташкилотлар билан тузилган шартнома шартларини бажармасдан, истеъмол қилган энергиясининг пулларини ўз вақтида тўламайдиганлар ҳам топилади.
Бу борада Бюронинг Арнасой туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахслардан ижро хужжатларига асосан жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб 311 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 млрд. 677 млн. сўм энергия ресурсларидан қарздорлиги ундирилди.
Ушбу ундирилган маблағлар келгусида мамлакатимиз энергетика тузилмаларини модернизация қилинишида хизмат қилади.