Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда албатта, маҳаллаларнинг ўрни катта ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманимизда ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қад ростлаб аҳолига топширилмоқда.
Арнасой тумани Бахтли маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда туман ҳокими Хуршид Алимарданов иштирок этди.
Шунингдек, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида жорий этилган маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами ҳам катта тантана билан нишонланди.
Бахтли МФЙда 3 млрд 500 млн сўмлик маблағ эвазига 3,5 километр ички йўллар асфальт ётқизилди, 1 километр пиёдалар йўлаги ҳамда 15 метр пиёдалар ўтадиган кўпир қурилиб, 22 та тунги ёритгичлар янгидан барпо этилди.
Шунингдек, Бахтли ва Зарафшон МФЙларда аҳоли ўз томорқаларидан самарали фойдаланишлари учун 1 млрд 700 млн сўм маблағ эвазига 5 километр узунликда оқава сув қувурлари тортиб келинди.
Энг аҳамиятлиси шу пайтгача маҳалланинг ўз биноси йўқ эди. Бўш майдонда қисқа муддатда маҳалла маркази қуриб фойдаланишга топширилди.
Ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши ёшу-қарини бирдек қувонтирди. Бугунги қулайликлар эса маҳалламизда раисдан тортиб, хотин-қизлар фаолигача - “еттилик ходимлар”га Президентимиз томонидан белгилаб берилган “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойили асосида иш олиб боришга, жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш, оилавий даромадларни оширишга, маҳаллада миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишга ундайди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати