Халқ билан яқиндан мулоқотда бўлмасдан, одамлар ичига кирмасдан туриб, жойларда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга, мавжуд муаммоларга, кенг жамоатчилик ўй-фикрларига баҳо бериб бўлмайди.
Шу маънода, бугун депутатлар ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектлари, маҳаллалар, аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, халқ билан юзма-юз учрашувлар ўтказяпти, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан суҳбатлашяпти.
Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Гулмира Зоидова тумандаги Олтин водий маҳалласининг “Беклар” кўчасида Хуррамхон Саидовлар хонадонида бўлди. Хонадон аҳлининг икки нафар ногирон фарзанди борлиги ва моддий ёрдамга муҳтожлиги борасида мурожааатлари тингланди.
Мазкур мурожаат назоратга олиниб, тегишли масъулларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати