Куни кеча Арнасой туман Ахборот кутубхона марказида "INFOLIB O'ZBEKISTON–2023" XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бошланди.
Ҳафталик давомида онлайн ва офлайн тарзда илмий анжуманлар, тренинглар, семинарлар, ижодий учрашувлар, китоблар тақдимотлари, маданий тадбирлар, адабий кеча, танловлар, шу жумладан, Арнасой туман Ахборот кутубхона маркази директорининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтади.
27 октябрга қадар давом этадиган ҳафталикка барча китобхон ва ахборот-кутубхона марказлари ходимлари, шунингдек, ёш ижодкор ва ноширлар таклиф этилади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати