Ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва уларни оммавий спорт турларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Арнасой тумани баркамол авлод болалар мактабининг робототехника ўқувчилари ўртасида “Спорт бизни бирлаштиради “ шиори остида "Стол тенниси" бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Абдуллаев Аслбек, 2-ўринни Раҳмонов Муроджон, 3-ўринни Исмоил Зиёдуллаевлар қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ёшларга Арнасой тумани баркамол авлод болалар мактабининг эсдалик совғалари топширилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати