Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони ижроси юзасидан Арнасой туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида Ғолиблар МФЙ Тошкент кўчасида 100 туб арча кўчатлари экилди.
Айни дамда туманда тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳудуднинг иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш ишлари амалга оширилиб, «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни барпо этилмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати