Арнасой туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Арнасой тумани Маданият марказида ўтказилган ушбу кўрик танловда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов ҳамда тумандаги 13 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли иштирок этишди.
Туманда аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқароларни, жумладан, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ҳамда бундай оилаларга моддий ва беғараз ёрдамлар кўрсатилишини, жамиятда аёллар ўрни ва мавқеини оширишда ўз ҳиссасини қўшган хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти белгиланган шартларга кўра кўрик-танловни Низоми асосида баҳоланди.
Шунингдек тадбир давомида Арнасой туман Маданият маркази ва 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабининг хушовоз хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, қўшиқларга ҳамоҳанг равишда раққоса қизларнинг чиқишлари барча манзур бўлди.
Танлов якунида Чўлқувар МФЙ хотин-қизлар фаоли Бердиева Зулфия биринчи ўринни, Чинобод МФЙ хотин-қизлар фаоли Суюндиқова Маҳбуба иккинчи ўринни, Бахтли МФЙ хотин-қизлар фаоли Усмонова Дилафрўз учинчи ўринларни эгаллашди.
Ғолиблар Арнасой туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати