Арнасой тумани Мудофаа ишлари бўлими ҳамда 08918 харбий қисм билан ҳамкорликда 8-сонли умумтаълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Тадбирда Арнасой тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Ф.Тухтасинов, харбий қисм командир ўринбосарлари майор И.Хасанов, С.Жураевлар мактаб директори М.Исаева ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар ёшларнинг ҳарбий қисм фаолияти ва миллий армия борасида такидлаб ўтишди.
Очиқ ва самимий руҳда ўткан учрашув давомида бирин кетин сўзга чиққан ёшлар, касб-хунарга, тартиб интизомга, тинчликни ва ота-онасини қадрига етганлигини ва ҳарбий хизматга қизиқиши ортганлигини такидлаб, бунинг барчаси учун энг аввало Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди ва келажакдаги режаларини сўзлаб беришди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмат