Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан моддий техник базасини ривожлантириш ташаббуси билан 3412 та овоз билан ғолиб бўлган ва 1200 млн.сўм маблағ ажратилди.
Бугунги кунда аҳолига тиббий хизматларни сифатини янада ошириш мақсадида
“ DORI TA’MINOT LTD” МЧЖ ҳамда “SAMARQAND UNIVERSAL GROUP S-U-G” МЧЖ билан шартномалар имзоланиб тиббий ускуналар олиб келинди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати