Арнасой туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини турмуш даражасини яхшилаш билан боғлиқ 7 та маҳаллаларда давлат дастури асосида янги замонавий маҳалла бинолари қурилди.
Жумладан, тумандаги “Чинобод” маҳалласининг янги биноси қурилиш ишлари ҳам якуни етиб, жорий йилнинг 5 сентябр куни топширилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, жойларда янги барпо этилаётган маҳалла биноси қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши ва белгиланган муддатларда топширилиши борасида Арнасой туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Адилов ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Айтиш жойиз, қурилиши якунланган маҳалла бинолари жорий йилнинг сентябр ойида фойдаланишга топширилади.
Арнасой тумани бўйлаб маҳаллаларда бу каби бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати