Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилиши боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна қайсидир тадбиркорнинг кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.
Хусусан, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 13.07.2023 йилдаги қарздор “Арнасой Texno Парк” МЧЖ ҳисобидан ундурувчи “Ўзсаноат қурилиш банк” Сирдарё филиали фойдасига 427.187.860 сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Арнасой туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаштириш мақсадида ваколатли ташкилотларга юборилган сўровномалар бўйича олинган автотранспорт ва МЧЖнинг божхона ҳуқуқларига тақиқ қўйилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ҳисобидан суд қарорида кўрсатилган 427.187.860 сўм кредит қарздорлик тўлиқ ундирилиб ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказилган ҳамда 24.08.2023 йилда ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланган.