Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПҚ-5072-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги ҚҚ-213-IV-сонли Қарорлари ижросини юзасидан Арнасой туманида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан 134 таклифлар билдирилди.
Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида шаклланган лойиҳаларни ишчи комиссия томонидан ва тегишлилиги бўйича соҳа ташкилотларининг хулосаларига асосан рад қилиш ва овозга қўйиш жараёнлари кўриб чиқилди.
Мазкур таклифлар соҳаларга ажратилиб ишчи гуруҳ комиссия аъзолари томонидан фуқароларнинг ташаббуси билан берилган таклифлари белгиланган меъзонларга мос келиши ёки келмаслиги борасида аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи гуруҳ комиссия аъзоларига тақдим этилди.
Ишчи комиссия аъзолари томонидан фуқароларнинг ташаббуси билан берилган лойиҳаларнинг белгиланган мезонларга мос келмаганлиги, бир-бирини такрорловчи лойиҳалар ва бошқа сабабларга кўра тегишли соҳа ташкилотларининг берган хулосаларига асосан 48 та лойиҳа рад қилинганлиги ва лойиҳаларнинг белгиланган меъзонларга мос келган ва овоз бериш жараёни учун ўтказилган 86 та лойиҳалар қабул қилинганлиги маълум қилинди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати