Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.
Eltuz 2022 интернет ижтимоий тармоғида “АРНАСОЙДАГИ МАКТАБДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ” сарлавҳали видеохабарда “Жиззах вилояти Арнасой туманидаги 17-сонли мактабда ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари бўляпти” деган иддолар тарқалган.
Мазкур хабар юзасидан Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ўрганиш ишлари олиб борди. Маълум бўлишича Арнасой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 17 сонли умумтаълим мактабида ободонлаштириш ишлари олиб борилган.
Мазкур ободонлаштириш ишларида мактабнинг (тех ходим) хўжалик ишлари ходимлари ҳамда ёзги таътилдан қайтган ўқитувчилар ҳам ихтиёрий равишда ўзлари ишлаётган масканни тозалиги ва озодалигига эътибор қаратиш учун мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшган.
Шунингдек, давлат дастури асосида 17 сонли умумтаълим мактабида 11 та синф хоналардан иборат қуввати 120 ўринли янги қўшимча бино барпо этилиб, янги ўқув йилида ўқувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилиб, тайёр ҳолатга келтирилган.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати